Молдова президенти: Мамлакат тақдирини молдованлар ҳал қилиши керак
Майя Санду фуқароларни якшанба кунги сайловларда фаол иштирок этишга чақирди.
Молдова президенти Майя Санду фуқароларни 20 октябр куни мамлакатда бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари ва ЕИга аъзо бўлиш бўйича референдумда овоз беришда фаол иштирок этишга чақирди.
Тегишли видеода президент «мамлакат тақдирини молдованлар ҳал қилиши кераклигини» таъкидлади, деб хабар беради МОЛДПРEС.
«Биз чорраҳада турибмиз ва бизнинг бурчимиз демократияни ҳимоя қилиш, Молдова ва болаларимиз тақдирини ҳал қилишдир, чунки референдумнинг иккинчи босқичи бўлмайди», деди Санду.
Президентнинг фикрича, бу Молдова учун бурилиш нуқтаси. «Ёки биз кучсиз ва ёлғиз давлат бўлиб қоламиз, ёки Молдова кучли, хавфсиз ва кўп дўстлари бор давлатга айланади», деди президент.
Сиёсатчи «ўғрилар гуруҳлари ёлғон ва ифлос пуллар билан Молдова келажагини тўсиб қўймоқчи эканлигига эътибор қаратди. «Овозларни сотиб олиш учун миллионлаб евролар, ҳар куни минглаб ёлғон, лекин молдованлар доно ва бошқаларнинг бизга қандай яшашни ўргатишини қабул қилмайди. Биз келажагимизни сотаётганимиз йўқ, биз ғалаба қозонишимиз керак, ифлос пуллар эмас, халқ иродаси ғалаба қозонсин», — дея Санду Молдованинг ғалаба қозониши учун овоз беришга чақирди.
Ҳар бир саъй-ҳаракат, ҳар бир овоз ҳал қилувчи бўлиши мумкин, деди Санду. «Агар сиз Молдованинг келгуси ўн йилликлардаги келажаги ҳақида қайғурсангиз, келинг, овоз беринг, икки бюллетенни олинг ва Молдовага овоз беринг. Мамлакат тақдири ўз қўлимизда», — деди Санду.
Молдовада президентлик сайловлари 20 октябр, якшанба куни бўлиб ўтади. Шу куни республика конституциявий референдуми ҳам ўтказилади. Фуқаролар «Сиз Молдова Республикасининг Европа Иттифоқига қўшилиши учун Конституцияни ўзгартириш тарафдорисизми?» деган саволга жавоб беради.
Мавзуга оид
20:50 / 14.12.2024
Молдова Роман Абрамовични сайловларга аралашишда айблади
10:00 / 13.12.2024
Молдова Россия гази туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилди
13:49 / 18.11.2024
Молдовадаги сайловлар: КС шикоятлар туфайли натижаларни ҳали тасдиқламади
00:09 / 13.11.2024