Ўзбекистон | 14:43 / 19.10.2024
4619
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда янги талабалар ётоқхонаси сифатсиз қурилаётгани аниқланди

Масъул ташкилот томонидан ўтказилган рейдда бир қатор қоидабузарликлар аниқлангач, объектда қурилиш ишлари тўхтатилган

Фото: Видеодан кадр

Самарқандда янги 400 ўринли талабалар турар жой биноси сифатсиз қурилаётгани аниқланган. Бу ҳақда вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал назорат инспекцияси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан давлат хусусий шериклик асосида буюртмачи Самарқанд давлат чет тиллар институти томонидан қурилаётган талабалар ётоқхонасида рейд тадбирлари ўтказилган.

Тадбир давомида қурилиш ишлари сифатсиз бажарилаётгани, шунингдек, объект қурилиши ҳудудий қурилиш назорат инспекциясидан рўйхатдан ўтмаган ҳолда ўзбошимчалик билан олиб борилаётгани аниқланган.

Қайд этилишича, ўтказилган рейд тадбирлари давомида бир қатор қоидабузарликлар аниқланиб, объектда қурилиш ишлари тўхтатилган.

Мавзуга оид