Ўзбекистон | 18:28 / 19.10.2024
6988
1 дақиқада ўқилади

Wallet криптоҳамёни Ўзбекистонда офис очишни режалаштирмоқда

Компания офис директори лавозими учун вакансия эълон қилди.

Фото: x.com/wallet_tg

TON блокчекн-платформасининг Теlegram мессенжери билан интеграция қилинган Wallet криптоҳамёни Ўзбекистонда ўз офисини очиши мумкин. Бу ҳақда компаниянинг LinkedIn саҳифасидан маълум бўлмоқда. Компания Ўзбекистондаги офис директори лавозими учун вакансия эълон қилган. Офиснинг қачон очилиши ҳақида маълумот берилмаган.

Директор офис фаолиятига раҳбарлик қилади, давлат ҳокимияти органлари, хусусан регулятор билан муносабатларга бош-қош бўлади. Номзод криптовалюталар, финтех ёки молиявий хизматлар соҳаларида бошқарув тажрибасига эга бўлиши, блокчейн технологиялари, рақамли активлар ва криптовалюта бозорларидаги ўзгаришлардан бохабар бўлиши лозим.

Маълумот учун, Wallet криптоҳамёни Telegram ичидаги илова (бот) бўлиб, криптовалюталар муомаласи учун мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, Telegram асосчиси Павел Дуров шу йил ёзда Ўзбекистонга келган ва мамлакат расмийлари билан учрашганди. У Марказий Осиёга сафарида Қозоғистонда ҳам бўлган, кейинроқ Теlegram компанияси Қозоғистонда офис очиши маълум бўлганди.

Мавзуга оид