Ўзбекистон | 10:50 / 22.10.2024
1631
1 дақиқада ўқилади

Давлат мулкини хусусийлаштириш соҳаси такомиллаштирилмоқда

Президент томонидан «Давлат мулкини хусусийлаштириш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги фармон имзоланди.

Ҳужжат президентнинг фармон ва қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутган бўлиб, улар:

  • хорижий инвесторларга давлат акция пакетларини “Тошкент” РФБ савдолари орқали хорижий валютада сотиш ва улар бўйича тўловларни шартномада белгиланган валютада амалга оширишни;
  • махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарининг бош режасига мувофиқ, саноат зоналари инфратузилма билан таъминланганидан ва давлат қабулидан сўнг улар ҳудудидаги ер участкаларини аукцион савдоларига чиқаришни назарда тутишмоқда.

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.10.2024 йилдан кучга кирди.

Мавзуга оид