Ўзбекистон | 13:00 / 23.10.2024
8174
2 дақиқада ўқилади

24 октябрда куни кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин

“Ўзгидромет” 24 октябр, пайшанба куни кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5...+7, кундузи +15...+17 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2...+7, кундузи +14...+19 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +3...+8, кундузи +14...+19 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5...+10, кундузи +13...+18 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Сурхондарё вилоятида куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5...+10, кундузи +15...+20 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 510 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+12, кундузи +14...+19 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи +4...+9 даража бўлади.

Мавзуга оид