Жаҳон | 13:50 / 23.10.2024
1874
1 дақиқада ўқилади

Исроилнинг Ғазо шимолини ўққа тутиши оқибатида 20 фаластинлик ҳалок бўлди

Исроил ҳаводан варақалар тарқатиш орқали одамларни уйларини тарк этишга мажбур қилмоқда.

Фото: Anadolu Agency

Исроил армиясининг блокада остидаги Ғазо сектори шимолидаги Мешру Бейт Лаҳия ҳудуди ва «Жабалия» қочқинлар лагерига уюштирган ҳужумлари натижасида 20 га яқин киши ҳалок бўлди.

Маҳаллий манбалардан олинган маълумотларга кўра, Исроил армиясининг Мешру Бейт Лаҳия ҳудудида кўчирилган фаластинликларга қарши артиллерия отишмаси натижасида 12 киши ҳалок бўлди, кўплаб одамлар тан жароҳати олди.

«Жабалия» қочқинлар лагерига уюштирилган ҳужумда 8 киши ҳалок бўлди, кўплари яраланди.

Исроил ҳаводан варақалар тарқатиш орқали аҳолини уйларини тарк этишга мажбур қилмоқда

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Исроил армияси Мешру Бейт Лаҳия ҳудудига варақалар ташлаган. Варақаларда фаластинликлардан «ҳудудни тарк этиб, Ғазо жанубига йўл олишлари» талаб қилинган.

Варақалар Мешру Бейт Лаҳия ҳудудини артиллериядан ўққа тутиш бошланиши билан бирга ташланди.

Мавзуга оид