Жаҳон | 23:09 / 24.10.2024
2746
2 дақиқада ўқилади

Tesla акциялари ижобий прогнозлар фонида 20 фоизга қимматлашди

23 октябр куни асосий сессия ёпилганидан кейин Tesla 2024 йил учинчи чорак учун молиявий натижаларини эълон қилди. Компания кўрсаткичлари таҳлилчилар кутганидан ҳам яхшироқ чиқди.

Фото: Inspired

Nasdaq биржаси маълумотларига кўра, Tesla акциялари 24 октябр куни 20,05 фоизга қимматлашиб, ҳар бир қимматли қоғоз нархи 256,5 долларга чиқди.

23 октябрь куни асосий сессия ёпилганидан кейин Tesla 2024 йил учинчи чорак учун молиявий натижаларини эълон қилди. CNBC’нинг ёзишича, компания кўрсаткичлари таҳлилчилар кутганидан ҳам яхшироқ чиққан:

учинчи чоракдаги даромад ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8 фоизга ошган — 25,18 миллиард доллар;

  • операцион харажатлар 6 фоизга қисқарган — 2,28 миллиард доллар;
  • EBITDA кўрсаткичи 24 фоизга ошган — 4,67 миллиард доллар;
  • эркин пул оқими 223 фоизга кўтарилган — 2,74 миллиард доллар;
  • автомобил етказиб бериш 6 фоизга кўпайган — 462,89 минг донагача.

Инвесторлар билан мулоқот давомида Tesla раҳбари Илон Маск Cybertruck электромобилини ишлаб чиқариш жорий йилда илк бор фойдага кирганини маълум қилган. Тадбиркор келгуси йилда ушбу моделдаги автомобиллар савдоси 20-30 фоизга ошишини прогноз қилмоқда. Шунингдек, у 2025 йилдан Калифорния ва Техасда такси сервисини ишга тушириш бўйича назорат органларидан рухсат олишига ишонч билдирган.

Голдман Сачс Goldman Sachs таҳлилчиси Марк Деланининг сўзларига кўра, келажакда Tesla’нинг муваффақияти биринчи навбатда компания автопилотга эга автомобилларни ишлаб чиқариш борасидаги ваъдасини бажаришига боғлиқ бўлади. Делани Tesla’нинг акциялари 250 доллар атрофида бўлишини таъкидлади. Аммо Morgan Stanley бошқарув директори Адам Жонас эса компания акциялари 310 долларга чиқиши мумкинлигини айтмоқда.

Мавзуга оид