Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги вазири тайинланди
Дарябай Кайпов 24 октябр куни Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тайинланди.
Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси хабарига кўра, тайинловга қадар у Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг қишлоқ ва сув масалалари бўйича ўринбосари эди.
Ушбу лавозимни Шуҳрат Тешаев эгаллади. Бунгача у Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Шуҳрат Тешаев 1969 йил Бухоро вилоятида туғилган. 1993 йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган. У меҳнат фаолияти давомида “Пахта” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директори, қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг агротехнология масалалари бўйича биринчи ўринбосари сифатида ишлаган.
Мавзуга оид
08:20 / 21.12.2024
Қорақалпоғистонда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
16:13 / 20.12.2024
Йигирмага яқин болани 1,5 минг км масофага ташиётган учта Damas ушланди
07:35 / 20.12.2024
Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди
14:06 / 12.12.2024