Хориждаги маҳкумларни Ўзбекистонга қабул қилиш тартиби такомиллаштириляпти
Сенатнинг эллик тўққизинчи ялпи мажлисида “Жиноят-процессуал кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокамаси бўлиб ўтди.
Қонунда озодликдан маҳрум этилган шахсларни улар жазо ўташини давом эттириш учун, шунингдек, руҳий касалликка чалинган шахсларни мажбурий даволаш учун бериш ва қабул қилиш асослари, шартлари ҳамда рад этиш тўғрисидаги қоидаларни киритиш назарда тутилган.
Қонун хорижий давлатлар судлари қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш тартиби, шахсларни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар ва бошқа масалаларга доир қоидаларни қамраб олган.
Унда маҳкумларни жазони ўташни давом эттириш ёхуд руҳий касалликка чалинган шахсларни мажбурий даволаш учун Ўзбекистонга қабул қилиш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ҳам аниқ белгиланмоқда.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Мавзуга оид
08:59 / 18.12.2024
Маҳкумларга масофавий видеоучрашув ҳуқуқи берилади
10:51 / 09.12.2024
Ўзбекистонга хориждан талабаларни жалб этиш бўйича махсус платформа яратилади
17:13 / 05.12.2024
Хориждаги маҳкумларни Ўзбекистонга қабул қилиш тартиби белгиланди
07:33 / 04.12.2024