Брянск губернатори чегарани ёриб ўтишга уриниш ҳақида маълум қилди
Брянск областида қуролли шахслар чегарани кесиб ўтишга уринган, деб хабар берди Александр Богомаз. Унинг сўзларига кўра, ҳужум қайтарилган.
Россия Федерациясининг Брянск областида «қуролланган шахслар гуруҳи»нинг Россия-Украина чегарасини бузиб ўтишга уриниши тўхтатилди, деди минтақа раҳбари Александр Богомаз 27 октябр, якшанба куни. Унинг сўзларига кўра, ҳодиса Климовский райони Манев аҳоли пункти ҳудудида содир бўлган, у ерда ҳозирда аҳоли йўқ.
Ҳужумни қайтаришда чегарачилар, ҳарбийлар ва Россия гвардияси жангчилари иштирок этди. «Душманга қарата ўт очилди», деб ёзди Богомаз Telegram-каналида. Губернаторнинг қўшимча қилишича, Климовский районидаги вазият ҳозирда «барқарор» ва ҳокимият назоратида.
РФнинг бир қанча минтақалари учувчисиз учоқлар ҳужумига учради
20 октябрга ўтар кечаси Россиянинг бир қанча ҳудудлари учувчисиз учиш аппаратлари томонидан оммавий ҳужумга учради. Хусусан, Россия Федерацияси пойтахти, Москва, Липецк ва Орёл областлари хавф остида қолган.
Пойтахт мэри Сергей Собянин «Москва томон учган» дрон Раменское шаҳар округида уриб туширилганини айтди. «Дастлабки маълумотларга кўра, парчалар тушган жойда вайроналар ва қурбонлар бўлмаган», — деб ёзди Собянин Telegramʼдаги каналида.
Россиянинг бошқа минтақалари ҳам дрон ҳужумларига учраган. Хусусан, Липецк области губернатори Игор Артамонов Липецк осмонида «УУА бостирилганини» айтди. Артамоновнинг сўзларига кўра, учиш аппарати қолдиқлари Сирский Рудникнинг микрорайонига тушган. «Мутахассислар воқеа жойида ва дроннинг қолган қисмларини зарарсизлантирмоқда», деб ёзган у.
Орел области губернатори Андрей Кличков ҳам 19 октябр оқшомида йирик учувчисиз учоқлар ҳужуми ҳақида хабар берди. Унга кўра, Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари минтақа узра 11 та Украина дронини йўқ қилган.
Брянск области губернатори Александр Богомаз 19 октябр оқшомида камида тўртта Украина дронининг «йўқ қилингани» ҳақида хабар берди.
Брянск, Липетск ва Орёл областларига қилинган ҳужумлар натижасида қурбонлар ва вайронагарчиликлар йўқ, деди минтақа раҳбарлари.
Мавзуга оид
10:10 / 09.12.2024
Қозоғистон чегара пунктларида янги электрон навбат тизими жорий этилмоқда
17:52 / 04.12.2024
Тожикистон ва Қирғизистон умумий давлат чегарасини делимитация қилишни якунлади
19:14 / 23.11.2024
Полшалик фермерлар Украина билан чегарадаги назорат-ўтказиш пунктини тўсиб қўйди
08:10 / 24.10.2024