Халқ табобати соҳасидаги ноқонуний фаолиятга чекловлар жорий қилинди
Қонунчиликда халқ табобати соҳасидаги фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан хизмат кўрсатганлик учун жавобгарлик белгиланди.
Президент томонидан имзоланган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Унга кўра, фуқароларга тиббий ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини халқ табобати соҳасидаги фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан кўрсатганлик, шунингдек, хизматларни халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда моддий қимматликлар олиш ёки мулкий манфаатдор бўлиш эвазига кўрсатганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
Мазкур хизматларни омма олдида тарғиб қилганлик учун ҳам маъмурий жавобгарлик ўрнатилади.
Шунингдек, халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда фуқароларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини реклама қилиш ҳам тақиқланади.
Мавзуга оид
15:10 / 13.12.2024
Онкологик касалликлар давоси ҳақида реклама жойлаштирган МЧЖ жаримага тортилди
09:43 / 14.11.2024
Қонуний ташқи реклама конструкцияси ноқонуний бузилганда бизнес-омбудсманга хабар бериш мумкин
12:28 / 11.11.2024
Тошкентда ноқонуний ташқи рекламаларни олиб ташлаш бўйича рейд ўтказилди
16:06 / 08.11.2024