Киев КХДРнинг Россияга ҳарбий ёрдамига қатъий жавобни талаб қилмоқда
Украина президенти Зеленский Шимолий Корея аскарларининг Украинага қарши урушда иштирок этиши кескинлашувнинг янги босқичи эканлигини таъкидлади. Маълумотларга кўра, Шимолий Корея аскарлари аллақачон Курск областида Украина қуролли кучлари билан жангга киришган.
Киевдаги ҳукумат Шимолий Корея аскарларининг Россиянинг Украинага қарши агрессив урушида иштирок этгани исботланганини эълон қилди ва жаҳон ҳамжамиятидан қатъий жавоб беришни талаб қилди. Украина мудофаа вазири Рустем Умеров 6 ноябр, чоршанба куни эълон қилинган Жанубий Кореянинг KBS телеканалига берган интервюсида шимолий кореяликлар билан илк жанглар ҳақида маълум қилди. Шу билан бирга, у россияликлар шимолий кореяликларни бурятлар қиёфасида яшираётганини, шунинг учун КХДР ҳарбий хизматчиларини аниқлаш қийинлигини таъкидлади.
Америка матбуоти хабарига кўра, Шимолий Корея аскарлари дастлаб Россиянинг Курск областида Украина қуролли кучларига қарши жангларда қатнашган. «Урушда Шимолий Корея аскарларининг иштироки билан дунёда беқарорликнинг янги саҳифаси очилмоқда», деди Украина президенти Володимир Зеленский 5 ноябр куни кечқурун халққа телемурожаатида.
Зеленский: КХДР аскарлари жалб қилиниши Россияни мағлуб этиш сари қадам бўлиши керак
Украина президенти Шимолий Корея ҳарбий хизматчиларининг жанговар ҳаракатлардаги иштироки ҳақида Умеровга қараганда камроқ гапирди. Шу билан бирга, у аниқ талабни шакллантирди: «Халқаро ҳамжамият билан биргаликда биз Россиянинг урушни кенгайтириш, кучайиш йўлидаги бу қадами Россия учун ҳам, Шимолий Корея учун ҳам мағлубият сари қадам бўлиши учун ҳамма нарсани қилишимиз керак».
Украина, АҚШ ва Жанубий Корея ҳукуматлари ва ҳарбийлари бир неча кундан бери Шимолий Корея аскарларининг Украинага қарши урушда Россия томонида иштирок этиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда. Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Россия Курск областига бостириб кирган украиналик аскарларга қарши курашда КХДРнинг 15 минг аскаридан фойдаланиши мумкин.
Мавзуга оид
19:15 / 23.12.2024
КХДР Россия—Украина урушида мингдан ортиқ ҳарбийсидан айрилгани маълум қилинди
09:12 / 23.12.2024
Украина: Россия КХДР аскарларига сохта ҳужжатлар беряпти
14:32 / 20.12.2024
Евроиттифоқ Киевга қўшимча 30 млрд евро ажратмоқчи
07:52 / 19.12.2024