Жамият | 09:16 / 06.11.2024
2125
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда Matiz ҳайдовчиси 83 ёшли пиёдани уриб юборди
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда тан жароҳати олган ва шифохонага ётқизилган.
Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани Осиё кўчасида 5 ноябр куни соат 13:10 ларда ЙТҲ содир бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, 2000 йилда туғилган ҳайдовчи Б.Н. Matiz машинасини бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 1941 йилда туғилган пиёда Х.С.ни уриб юборган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда тан жароҳати олган ва шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан олдин Тошкентнинг учта туманида ЙТҲ содир бўлгани хабар қилинганди.