Жаҳон | 15:10 / 12.11.2024
9991
2 дақиқада ўқилади

Зарема Мусаевага нисбатан янги жиноий иш очилди

Зарема Мусаеванинг адвокатига кўра, чеченистонлик фаолларнинг онасига ФСИН ходимига «ҳужум» туфайли «колония фаолиятида тартибсизлик» айби билан иш очилган.

Фото: Privat

Чеченистоннинг мухолифатчи 1ADAT Telegram-канали муаллифлари Абубакар ва Иброҳим Янгулбоевларнинг онаси, 55 ёшли Зарема Мусаевага нисбатан янги жиноий иш очилди. Бу «колония фаолиятининг тартибсизлиги»га тааллуқли, дея хабар берди «Команда против пыток» инсон ҳуқуқлари лойиҳаси Telegramʼдаги каналида 11 ноябр, душанба куни Мусаеванинг адвокати Александр Савинга таяниб.

«Мусаева жамиятдан изоляцияни таъминловчи муассасалар фаолиятини тартибсизликка солишда гумон қилинмоқда (Жиноят кодексининг 321-моддаси 2-қисми). Аёл ушбу модда бўйича беш йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин», дейилади постда. Айтилишича, адвокат иш материаллари билан ҳали танишмаган.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг эслатишича, октябр ойининг охирида Зарема Мусаевани у жазони ўтаётган Аргун шаҳридаги манзил-колонияга келган терговчи тергов қилган. Абубакар ва Иброҳим Янгулбоевларнинг онаси гўёки касалхонага сафарига ҳар куни ҳамроҳ бўлган ФСИН ходимига ҳужум қилгани учун сўроқ қилинганини айтди. «Зарема бу айбловларни рад этди ва хавфсизлик ходимига жисмонан ҳужум қилолмаслигини айтди», — дея таъкидлайди «Команда против пыток».

Зарема Мусаева инсулинга боғлиқ 2-тоифа қандли диабетдан азият чекади. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг таъкидлашича, у ҳатто ҳасса ёрдамида ҳам қийинчилик билан ҳаракатланяпти. Сентябр ойи охирида «Команда против пыток» қондаги шакар миқдори критик даражага кўтарилгани туфайли аёлнинг соғлиғи жиддий ёмонлашгани ҳақида хабар берди.

Мавзуга оид