Ўзбекистон | 17:53 / 13.11.2024
13574
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон олтин ишлаб чиқарувчи давлатларнинг етакчи ўнталигига кирди

Жаҳон олтин кенгаши маълумотларига кўра, ўтган йили Ўзбекистонда 119,6 тонна олтин ишлаб чиқарилган.

Фото: ngmk.uz

2023 йил якунларига кўра, Ўзбекистон дунёдаги энг йирик олтин ишлаб чиқарувчилар орасида ўнинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда World Gold Council маълумотларига таяниб, ТАСС ёзди.

Қайд қилинишича, 12 ой давомида Ўзбекистонда 119,6 тонна қимматбаҳо металл ишлаб чиқарилди.

Энг кўп олтин ишлаб чиқарган мамлакат Хитой бўлди - 378,2 тонна. Иккинчи ўринда - Россия (321,8 тонна), учинчи ўринда - Австралия (293,8 тонна).

Олтин ишлаб чиқарувчиларнинг етакчи ўнталигига Канада (191,9 тонна), АҚШ (166,7 тонна), Гана (135,1 тонна), Индонезия (132,5 тонна), Перу (128,8 тонна) ва Мексика (126,6 тонна) ҳам кирди.

Бундан ташқари, ўтган йил натижаларига кўра, Швейцария олтин ва унинг ҳосилалари экспорти бўйича биринчи бўлди. Қимматбаҳо металлни хорижда сотишдан бу мамлакат 107,2 миллиард доллар даромад олди. Иккинчи ўринда - Буюк Британия (65,3 миллиард доллар), учинчи ўринда - Хитой (44,4 миллиард доллар).

Мавзуга оид