Дунёдаги энг баланд ва энг паст бўйли аёллар Лондонда учрашди
Туркиялик Румайса Гелжининг бўйи 215,16 сантиметр, ҳиндистонлик Жёти Амжиники эса 62,8. Улар камдан-кам учрайдиган касалликка чалинган.
Лондонда дунёдаги энг баланд ва энг пакана икки аёлнинг учрашуви бўлиб ўтди. Туркиялик веб-дизайнер ҳамда ҳиндистонлик актриса-блогер бир пиёла чой устида суҳбатлашди, деб хабар бермоқда Guinness World Records сайти.
Туркиялик Румайса Гелжи бугунги кунда сайёрамиздаги энг баланд аёл ҳисобланади. 27 ёшли Гелжининг бўйи 215,16 сантиметрни ташкил этади. Унга камдан кам учрайдиган Уивер синдроми ташхиси қўйилган, бу касаллик тананинг тез ўсиши ва суяклар деформациясига олиб келади.
Румайса бошқа рекордлар ҳам ўрнатган: у аёллар орасида энг узун қўллар, энг узун орқа ва энг узун қулоқлар соҳибасидир.
Дунёдаги энг паст аёл — ҳиндистонлик 30 ёшли Жёти Амжининг бўйи 62,8 сантиметрни ташкил этади. Унга ахондроплазия, яъни суяклар ўсиши бузилиши ташхиси қўйилган.
Бўйларидаги 152,36 сантиметрлик фарққа қарамасдан, аёллар тезда дўстлашиб кетишгани таъкидланмоқда. Улар ҳаётий тажрибалар билан ўртоқлашган. Аёлларнинг ўзи мода, пардоз-андоз, тирноқ безатиш ва тақинчоқларга муҳаббат каби кўплаб умумий қизиқишлари борлигини айтишди.
Мавзуга оид
23:25 / 13.12.2024
Лондонда 300 метрли офис биносини қуришга рухсат берилди
17:33 / 02.12.2024
Яна Лондон — дунёнинг энг яхши шаҳарлари эълон қилинди
11:15 / 29.11.2024
Лондондаги судда икки болгар РФ учун жосуслик қилганини тан олди
12:52 / 26.11.2024