Ўзбекистон ва Кувайт савдо тартибини осонлаштиришга келишиб олди
Тошкентда Ўзбекистон ва Кувайт делегациялари Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи мажлисини ўтказди.
21 ноябр куни Тошкентда Ўзбекистон ва Кувайт ўртасида Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи мажлиси бўлиб ўтди, дея хабар қилди Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги.
Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ва Кувайт молия вазири, Иқтисодий ишлар ва инвестициялар бўйича давлат вазири Нура Сулаймон Ал-Фассам икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликнинг бугунги ҳолатини муҳокама қилди.
Қудратов икки мамлакат бозорларини таҳлил қилиш асосида товар айирбошлаш доирасини кенгайтириш, имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни ишлаб чиқиш ва имзолаш, электрон тижорат соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, тўсиқларни бартараф этиш ва Made in Uzbekistan ва Made in Kuwait кўргазмаларини ўтказиш кабилар ҳақида гапирди.
У, шунингдек, Кувайт компаниялари учун Ўзбекистон эркин иқтисодий зоналарида кенг имкониятлар очилаётгани, жумладан, солиқ, божхона имтиёзлари ва преференциялар, хомашё ва коммунал хизматлардан фойдаланиш имкониятларини қайд этди.
Ўзбекистон компаниялари ҳам Кувайт эркин иқтисодий зоналарида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун етарли тажриба ва имкониятларга эга эканлиги таъкидланди.
Томонлар «яқин келажакда» саноат кооперацияси дастури ва икки томонлама сармоявий шартномалар тўғрисидаги битимни ишлаб чиқиш бўйича келишувларга эришди.
Шунингдек, Нура Сулаймон Ал-Фассам янги ташаббусларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, амалдаги келишувларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш ҳамда Кувайт компанияларини Ўзбекистонга жалб этишга кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.
Тадбир якунлари бўйича савдони осонлаштириш бўйича меморандум имзоланди.
Мавзуга оид
15:00 / 23.12.2024
Япония савдо тармоқларида Ўзбекистон маҳсулотлари сотуви йўлга қўйилади
13:33 / 18.12.2024
Ўзбекистон савдони осонлаштириш бўйича миллий "йўл харитаси"ни имзолади
14:40 / 17.12.2024
Ўзбекистон Стокҳолм ва Ҳелсингборгда савдо уйларини очмоқчи
08:20 / 13.12.2024