DHL рейси қулаши: Бербок «гибрид ҳодисани» истисно этмаяпти
Германия ташқи ишлар вазири Вилнюсда DHL юк самолётининг қулаши билан боғлиқ вазиятда «гибрид ҳодиса» ҳақида гапириш мумкинлигини истисно қилмади. Германия Литва ҳукумати билан яқиндан ҳамкорлик қилади.
Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Германиянинг DHL логистика концерни юк самолётининг Вилнюсда қулаши ва бир кишининг ўлимига сабаб бўлган вазиятда «гибрид ҳодиса» ҳақида гапириш мумкинлигини истисно қилмади. Германия ташқи ишлар вазирлиги раҳбарининг 25 ноябр, душанба куни айтган сўзларини Reuters агентлиги келтирди.
«Биз — литвалик ва испаниялик ҳамкорларимиз билан биргаликда бу бахтсиз ҳодисами ёки [...] бошқа гибрид воқеами, ҳозир қандай нотинч вақтларда яшаётганимизни кўрсатишимиз керак», — дея таъкидлади Бербок.
«Германия ҳукумати Литва расмийлари билан нима бўлганини тушуниш учун жуда яқин ҳамкорлик қилмоқда», дея қўшимча қилди у.
Литва мудофаа вазири: Тергов «тахминан бир ҳафта давом этиши мумкин»
Литва мудофаа вазири Лауринас Касчюнас, ўз навбатида, «ҳозирча бу қўпорувчилик ёки террорчилик ҳаракати эканлигини тасдиқловчи ҳеч қандай аломат ёки далил йўқ», деб таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, фалокат сабабларини ўрганиш «тахминан бир ҳафта» давом этиши мумкин, деб хабар берди AFP.
Литва Давлат хавфсизлик департаменти директори Дарюс Яунишкиснинг таъкидлашича, Россия «борган сари тажовузкор» бўлиб бораётган бўлса-да, «терроризм ҳолатини истисно этиб бўлмайди», «биз ҳозирча ҳеч қандай хулоса чиқара олмаймиз ёки (ҳеч кимга) бармоқ билан ишора қила олмаймиз».
Литва бош вазири Ингрида Шимоните ижтимоий тармоқларни терговда «шошилинч хулосалар чиқаришдан сақланишга» чақирди.
Германиянинг авиацион ҳодисаларни тергов қилиш федерал бошқармаси Литва тергов органларини воқеа жойида қўллаб-қувватламоқда.
Литва президенти Гитанас Науседа Германия ва Испания элчилари (учувчилардан бири Испания фуқароси) билан биргаликда фалокат жойига ташриф буюриб, маҳаллий аҳоли билан суҳбатлашди.
Мавзуга оид
09:35 / 21.12.2024
DHL самолёти қулаши: Литва ташқи таъсир белгиларини кўрмаяпти
12:14 / 06.12.2024
ГФР ТИВ раҳбари: Лавровнинг ЕХҲТдаги баёнотлари - чидаб бўлмас ёлғон
11:53 / 28.11.2024
DHL самолётининг қулаши: Литва диверсия белгиларини кўрмаяпти
10:32 / 28.11.2024