Ўзбекистон | 07:50 / 28.11.2024
47030
4 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ҳафта охирида қор ёғиши мумкин

“Ўзгидромет” прогнозига кўра, 1 декабр куни водий вилоятларидан ташқари барча ҳудудларда қор ёғиши мумкин.

Фото: Kun.uz

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, 30 ноябрь —1 декабрда баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 29—30 ноябрда баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ; 30 ноябрда кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқ; 1 декабрда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, 30 ноябрь- 1 декабрда баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 29—30 ноябрда баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 ноябрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ; 30 ноябрда кечаси ва кундузи 4-9 даража илиқ; 1 декабрда кечаси 1 даража совуқ-4 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, 1 декабрда баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 29-30 ноябрда баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 ноябрда кечаси ва кундузи 8-13 даража илиқ; 30 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ; 1 декабрда кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ: чўл ҳудудларда 29 ноябрда кечаси ва кундузи 5-10 даража илиқ; 30 ноябрь—1 декабрда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, 1 декабрда баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 29—30 ноябрда баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 ноябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ; 30 ноябрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ; 1 декабрда кечаси ва кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, 1 декабрда баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 29—30 ноябрда баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 ноябрда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ; 30 ноябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ; 1 декабрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 29 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 30 ноябр—1 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 29 ноябрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ; 30 ноябрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ; 1 декабрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 29—30 ноябрда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 29—30 ноябрда баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 ноябрда кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқ; 30 ноябрда кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ; 1 декабрда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Мавзуга оид