Ўзбекистон | 08:10 / 30.11.2024
21716
1 дақиқада ўқилади

Кореяга ишлаш учун борган икки ўзбекистонлик иш жойидан қочиб кетди

11 ноябр куни Е-9 ишчи визаси орқали Кореяга ишлашга борган икки нафар ўзбекистонлик иш жойидан қочиб кетган. 

Фото: Видеодан кадр

Жорий йилнинг 11 ноябр куни Е-9 ишчи визаси орқали Кореяга 100 нафар ўзбекистонлик жўнаб кетганди. Уларнинг орасидан икки нафари (Самарқанд ва Жиззах вилоятларидан) орадан 3-4 кун ўтганидан сўнг ўз иш жойини сабабсиз ташлаб кетгани ойдинлашди.

Миграция агентлиги хабарига кўра, шартнома шартларини қўпол тарзда бузган икки ҳуқуқбузарнинг маҳаллаларига масъуллар борган ва уларнинг ота-оналари, маҳалла аҳли иштирокида ҳолат муҳокама қилинган. Ҳозирда уларга жарима қўллаш ва керак бўлса, Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда. 

Ўзбекистон фуқаролари Кореяда иш жойини сабабсиз ташлаб кетса, орадан ўтадиган ҳар бир ой учун кафилликка олган қариндошига 2000 доллар жарима қўлланишига асос бўлади.

Мавзуга оид