Жаҳон | 18:50 / 05.12.2024
6600
2 дақиқада ўқилади

Bloomberg: НАТОнинг Украина бўйича стратегияси ўзгарди

Шимолий Атлантика алянсияга аъзо давлатлар энди Украинани урушдаги ғалабасини таъминлашга эмас, балки тинчлик музокараларида унга нисбатан фойдали позицияни тақдим этишга уринмоқда.

Фото: NATO News

Шимолий Атлантика алянси ўзининг Украина бўйича стратегиясини ўзгартирди, деб хабар беради Bloomberg манбаларига таяниб. НАТОга аъзо давлатлар энди Украинани урушдаги ғалабасини таъминлашга эмас, балки тинчлик музокараларида унга нисбатан фойдали позицияни тақдим этишга ёки Россия босқинини тутиб туришда ёрдам беришга уринмоқда.

Агентликнинг қайд этишича, ўзгарган ёндашув УҚК «аста-секин ўз ўрнини йўқотаётгани» фонида НАТО Украинага қурол-яроғ етказиб бериш бўйича «саъй-ҳаракатларини икки баравар ошираётгани» ва бу можаро Россия томонидан босиб олинган ҳудудларни йўқотиш эвазига музлатилиши мумкинлигини англатади.

Bloombergʼнинг ёзишича, Украинанинг Европадаги иттифоқчилари урушни тўхтатишнинг турли сценарийларини кўриб чиқишни бошлаган. Агентлик манбасига кўра, улар хусусан, «Украинани Путинни провокация қилмасдан ҳимоя қиладиган хавфсизлик кафолатларини ўз ичига олади». Уларнинг сўзларига кўра, вариантлардан бири — Европа ҳарбий хизматчилар назорат қиладиган демилитаризация зонасини яратишдир.

Агентликнинг юқори мартабали дипломатик манбаларини таъкидлашича, муҳокама Украинадаги вазият беқарор экани фонида ўтказилмоқда ва музокаралар яқин вақт ичида бошланиши керак. Шу билан бирга, РФ ҳукумати ҳозирча урушни якунлаш бўйича музокаралар олиб боришга тайёрлигини намойиш этмаган.

Аввалроқ президент Володимир Зеленский Киевда Европа кенгаши президенти Антонио Кошта билан ўтказилган қўшма матбуот анжуманида Украина ҳеч қачон Россиянинг Украина ҳудудлари оккупациясини тан олмаслиги ва ҳудуднинг фақат бир қисмини НАТОга аъзо бўлишига розилик бермаслигини маълум қилганди.

Мавзуга оид