Ўзбекистон | 13:52 / 05.12.2024
2167
1 дақиқада ўқилади

Британия Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди

Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Буюк Британия Бизнес ва савдо вазирлигининг Хитой, Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлик бўйича департаменти директор ўринбосари Филиппа Соундерс билан учрашди.

Фото: "Дунё" АА

Суҳбат давомида хорижий томон Британия Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги энг муҳим шерикларидан бири сифатида ҳисоблашини ҳамда Тошкент билан ҳартомонлама алоқаларни янада жадаллаштириш ва кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини таъкидлади.

Томонлар савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик ҳамда таълим соҳасидаги алоқаларнинг ҳозирги ҳолати ҳамда уларни янада жадаллаштириш истиқболлари бўйича фикр алмашди.

Шунингдек, Британия томони Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича саъй-ҳаракатларини юқори баҳолашини ва қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Учрашув якунида юқорида қайд этилган соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича барча салоҳиятларни жалб этиш бўйича келишувга эришилди.

Мавзуга оид