Жаҳон | 00:41 / 06.12.2024
11267
1 дақиқада ўқилади

АҚШда 7 магнитудали зилзила содир бўлди

Ерости силкинишларининг эпицентри Фортуна шаҳридан 56 километр жануби-ғарбда жойлашган. Калифорния штатида цунами хавфидан огоҳлантириш эълон қилинди.

Фото: NTD

АҚШнинг Калифорния штати шимолида кучли зилзила қайд этилди ва ҳукумат цунами хавфидан огоҳлантириш эълон қилди, деб хабар беради Associated Press.

Европа-Ўрта Eр денгизи сейсмология маркази маълумотларига кўра, ерости силкинишларининг эпицентри Фортуна шаҳридан 56 километр жануби-ғарбда, 12 минг аҳоли истиқомат қиладиган ҳудудда содир бўлган. Зилзила ўчоғи 14 километр чуқурликда.

Ерости силкинишлари Сан-Францискода ҳам сезилган. Асосий зилзиладан кейин бир нечта кичик афтершоклар кузатилган. Сан-Франциско ва Окленд ўртасидаги сувости туннели орқали ҳаракат тўхтатилгани айтилмоқда.

АҚШ Геология хизмати маълумотларига кўра, магнитудаси 7 баллни ташкил этган зилзиладан кейин Калифорнияда камида 5,3 миллион киши цунами хавфи остида қолмоқда. Ҳолат юзасидан «сариқ» даражали огоҳлантириш эълон қилинган.

Мавзуга оид