Ўзбекистон | 16:38 / 06.12.2024
6930
2 дақиқада ўқилади

Марказий Осиё мамлакатлари вегетация мавсуми учун сувни тақсимлаб олди

Ўзбекистон Амударё ва Сирдарёдан қарийб 10 млрд куб.м. сув олиши кутилмоқда.

6 ноябр куни Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган Давлатлараро сув ресурсларини мувофиқлаштирувчи комиссияси йиғилишида 2024-2025 йиллардаги вегетация мавсуми учун дарёлардан сув олиш лимитлари тасдиқланди.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон 2024 йил 1 октябрдан 2025 йил 1 апрелгача Амударёдан 5,98 млрд куб.м., Сирдарёдан 3,347 млрд куб.м. сув олади.

Амударёдан олинадиган сувнинг умумий ҳажми 15,791 млрд куб.м.ни ташкил қилади, шундан: Туркманистон – 6,5 ​млрд куб.м., Ўзбекистон – 5,98 млрд куб.м., Тожикистон – 2,941 млрд куб.м. сув олади.

Сирдарёдан умумий тақсимот ҳажми 4,247 млрд куб.м.ни ташкил қилади. Шундан: Қозоғистон 488 миллион куб.м.; Қирғизистон - 47 млн куб.м.; Ўзбекистон – 3,347 млрд.куб.м. сув олади.

Сув тақсимоти мамлакатларнинг қишлоқ хўжалиги, саноат ва аҳолини ичимлик суви билан таъминлашга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олади.

Қарорга кўра, 2025 йилда Орол денгизи ва Оролбўйи ҳудудига 1,672 млрд куб.м. сув етказиб берилиши кутилмоқда. Бу режалаштирилган 2,1 млрд куб.м. ўрнига 1,273 млрд куб.м. сув етказиб берилган ўтган мавсумдаги реал таъминот ҳажмидан 30 фоиз ортиқ.

Мавзуга оид