Жаҳон | 08:31 / 06.12.2024
3449
2 дақиқада ўқилади

Сунъий йўлдошли Vega-C ракетаси Куру космодромидан учирилди

Vega-C'нинг учирилиши Европа космик агентлиги учун янги саҳифа очади. Европа Илон Маскнинг SpaceX компанияси билан қаттиқ рақобатга дуч келмоқда.

Фото: AFP

Copernicus - Европа Иттифоқининг Ерни кузатиш бўйича энг муҳим дастури учун Sentinel-1C сунъий йўлдошига эга Vega-C ракета ташувчиси дебют тижорат миссияси муваффақиятсизликка учраган 2022 йил декабридан бери биринчи марта Франция Гвианасидаги Куру космодромидан учирилди. 5 декабр, пайшанба куни учириш Европанинг Arianespace компанияси томонидан амалга оширилди.

Гвиана космик марказининг диспетчерлик хонасида полигон операциялари менежери Жан-Фредерик Аласа: «Бортдаги параметрлар нормал», деди.

«Италия ва Европа учун муҳим кун. Vega-C қайтиб келди», — дея Италиянинг ASI космик агентлиги раҳбари Теодоро Валенте сўзларидан иқтибос келтирмоқда Reuters. ASI Vega дастурининг асосий иштирокчиси ҳисобланади.

SpaceX билан рақобат

Европа Американинг Илон Маскка тегишли SpaceX хусусий компаниясининг шиддатли рақобатига дош беришга мажбур, дея эслатади Reuters.

Икки йил аввал Pleiades Neo 5 ва Pleiades Neo 6 масофадан зондлаш сунъий йўлдошлари двигател ишдан чиққани сабабли орбитага чиқарилмаган эди.