Ўзбекистон | 09:31 / 06.12.2024
6795
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда бир кунда иккита ЙТҲ содир бўлди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманларида ЙТҲ содир бўлди. 

Мирзо Улуғбек тумани, Дўрмон йўли—Ғазалкент кўчалари кесишган чорраҳада 5 декабр куни соат тахминан 08:48 ларда ЙТҲ содир бўлган.   

1992 йилда туғилган ҳайдовчи Ш.У. бошқарувидаги Lacetti ҳамда 2003 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган Nexia-3 автомашиналари тўқнашган. Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ.

Шунингдек, 5 декабр куни соат 10:21 ларда Юнусобод тумани, Янгишаҳар кўчаси кўприк устида ҳам авария содир бўлган.  

Ҳайдовчи 1972 йилда туғилган И.Г. бошқарувидаги Lacetti, ҳайдовчи 2003 йилда туғилган Р.Р. бошқарувидаги Nexia ва 1989 йилда туғилган Б.Т. бошқарувидаги Volkswagen Caddy автомашиналари тўқнашди. 

Ҳодиса оқибатида Volkswagen Caddy’да ёнғин келиб чиққан. Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ.

Ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид