Жаҳон | 09:12 / 07.12.2024
2517
2 дақиқада ўқилади

РФда хорижий интернетдан узиш бўйича машқлар ўтказилмоқда

Роскомнадзор глобал тармоқдан узилган тақдирда «Рунет барқарорлигини» текширади. Россия Федерациясининг учта минтақасида WhatsApp ва Telegram мессенжерлари ишида узилиш кузатиляпти.

Фото: picture-alliance

Россияда глобал тармоқдан узилган тақдирда «Рунет хавфсизлиги ва барқарорлигини» текшириш учун навбатдаги машқлар ўтказилмоқда. Бу ҳақда 6 декабр, жума куни Роскомнадзор (РКН) матбуот хизмати «Интерфакс» давлат агентлигига маълум қилди. Машқлар Россия Федерациясининг камида учта таркибий тузилмаси — Чеченистон, Доғистон ва Ингушетияда бўлиб ўтмоқда, деди «Энергоинформ» интернет провайдери ходимлари «Осторожно, новости» нашрига.

Telegramʼга кириш уч минтақада блокланган

РКНнинг тушунтиришлари кўрсатилган учта ҳудудда Telegram ва Whatsapp мессенжерларига кириш вақтинчалик блоклангани ҳақидаги хабарлардан кейин тақдим этилди. «Эллко» операторига кўра, чекловлар 24 соат, 7 декабр, шанба куни соат 16.00 гача давом этади.

«Машғулотларнинг мақсади – ташқи таъсирлар юзага келган тақдирда Россия интернет-инфратузилмасининг асосий хорижий ва Россия хизматларининг мавжудлигини таъминлашга тайёрлигини тасдиқлаш», — дея маълум қилди Роскомнадзор ва машғулотлар 2019 йилдан бери мунтазам равишда ўтказиб келинаётганини қўшимча қилди.

Ноябр ойи ўрталарида Россия Федерацияси Марказий банки банклар ва ҳисобот берувчи ташкилотларга хат юборди, унда 2024 йилда Рунетни хорижий тармоқдан узиш машқлари «айрим минтақалар ҳудудларига» таъсир қилиши айтилган. Шу муносабат билан Марказий банк ташкилотларга Роскомнадзорга глобал интернет билан уланишни талаб қиладиган «технологик жараёнлар» ҳақида ҳисобот беришни тавсия қилди.

Рунетни глобал тармоқдан узиш бўйича олдинги машқ РКН томонидан 2023 йил июл ойида ўтказилган. Уларнинг натижалари «муваффақиятли» деб топилди.

Мавзуга оид