Ўзбекистон | 14:11 / 07.12.2024
3476
1 дақиқада ўқилади

Янги Ўзбекистон кўчасида Cobalt йўл четидаги темир устунга бориб урилди

ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар ҳақида хабар келиб тушмаган.

Фото: ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 6 декабр куни соат 21:30 ларда Яшнобод тумани Янги Ўзбекистон кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 2005 йилда туғилган ҳайдовчи К.К. Cobalt русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги темир устунга тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар ҳақида хабар келиб тушмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид