Автоҳалокат туфайли келиб чиққан можаро бир инсон умрига зомин бўлди
Аввалига жабрланувчи бўлган, кейин қотилга айланган ҳайдовчига 15 йил қамоқ жазоси берилган.
Тошкентда содир бўлган автоҳалокат туфайли келиб чиққан можаро бир инсоннинг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2022 йил декабр ойида М-39 автомобил йўлининг Тошкент вилояти Янгийўл туманида иккита юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Оқибатда ҳайдовчилардан бири тан жароҳатлари олган. У шифохонада даволаниб, соғлигини тиклайди. Бу орада айбланувчи ўртага бошқа бир фуқарони аралаштирган.
“Замон” информацион дастурида берилган лавҳада айтилишича, ўша фуқаро жабрланувчи ҳайдовчидан аризани қайтариб олишни сўраган. 2024 йил августда у ўзидан аризани қайтариб олишни сўраган одамнинг олдига пичоқ билан борган ва шу ерда уни пичоқлаган.
Сўнг жонини қутқариш учун хусусий клиникалардан бирига қочиб кирган одамнинг ортидан қувиб кириб, унга яна бир неча марта пичоқ урган. У жиноят жойидан яширинмоқчи бўлганида ППХ ходимлари томонидан ушланган. Оқибатда пичоқланган шахс вафот этган.
Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида ўтказилган суд мажлисида қотил ҳайдовчи Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган.
Судланувчига 15 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилган.
Мавзуга оид
23:25 / 22.12.2024
Россияда сафар сумкаси ичидан ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди
18:43 / 20.12.2024
Google Maps фотосурати Испаниядаги қотилликни очишга ёрдам бериши мумкин
16:51 / 16.12.2024
Конибодомда яна тўрт кишининг жасади топилди
17:03 / 15.12.2024