Жамият | 18:07 / 09.12.2024
3445
1 дақиқада ўқилади

Андижонда Lacetti ёниб кетди

Андижон вилояти ИИББ ЙҲХБга кўра, ёнғин электр сим ўтказгичларида чиққан қисқа туташув оқибатида юз берган.

Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ Андижон шаҳрида Lacetti русумли транспорт воситаси ёниб кетгани тўғрисида маълумот берди.

Қайд этилишича, 9 декабр куни соат 16:00 ларда Андижон шаҳар Саноат маҳалласида яшовчи 52 ёшли З.Х. ўзининг бошқарувидаги Lacetti русумли автомашинасида Пахтаобод маҳалласи ҳудудидан ўтган А.Йўлдошев кўчасида ҳаракатланиб кетаётганида транспорт воситасининг олд қисмида электр сим ўтказгичларидан чиққан қисқа туташув туфайли ёнғин содир бўлган.

Кўрилган тезкор чоралар натижасида ушбу ёнғин шаҳар ФВБ ходимлари томонидан тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин оқибатида транспорт воситаси моддий зарарланган, тан жароҳати олган шахслар мавжуд эмас.

Мазкур ҳолат юзасидан, ҳозирда шаҳар ФВБнинг масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда бетон бордюрга бориб урилган Matiz ёниб кетгани, шунингдек, Наманганда JAC пикапида ёнғин чиққани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга оид