Бразилия президенти мияга қон қуйилиши туфайли операция қилинди
Луиз Инасио Лула да Силванинг операцияси унинг Россиядаги БРИКС саммитини ўтказиб юборишга мажбур қилган жароҳати билан боғлиқ.
Бразилия президенти Луиз Инасио Лула да Силва касалхонага ётқизилган ва унинг миясида жарроҳлик амалиёти ўтказилган. 79 ёшли сиёсатчига шу йилнинг октябр ойида йиқилиб тушганидан кейин юзага келган гематома олиб ташланди. Ўшанда бу жароҳати туфайли Лула Қозондаги БРИКС саммитига бормаганди.
Гематомани олиб ташлаш учун краниотомия
«Президент Луиз Инасио Лула да Силва 9 декабр, душанба куни кечқурун бош оғриғи туфайли кўрикдан ўтиш учун Бразилиа шаҳридаги Sirio-Libanes касалхонасига ётқизилди. МРТ 19 октябр куни уйдаги бахтсиз ҳодиса натижасида юзага келган интракраниал қон кетишини кўрсатди. Лула Сан-Паулудаги Sirio-Libanes касалхонасига ётқизилди ва у ерда гематомани олиб ташлаш бўйича операция ўтказилди, жараён ҳеч қандай муаммосиз якунланган. Ҳозирда президент реанимация бўлимида кузатув остида», — дейилади Бразилия ҳукумати сайтида.
Шифокорлар маҳаллий вақт билан соат 09.00 да сиёсатчининг аҳволи бўйича матбуот анжумани ўтказишга ваъда беришмоқда.
Лула БРИКС саммитида қатнашмади
Бразилиянинг O Globo газетаси хабарига кўра, 19 октябр куни Лула да Силва президент қароргоҳи ҳаммомида йиқилиб, бошининг орқа қисми билан урилган ва боши ёрилган. Унинг боши бешта жойидан тикилди. Шу сабабли президент 22-24 октябр кунлари Қозонда бўлиб ўтган БРИКС саммитига бормади. Бразилиядан у ерда ташқи ишлар вазири Мауро Виейра иштирок этди. Владимир Путин да Силванинг шахсан ўзи унга қўнғироқ қилиб, афсусда эканини айтди.
Да Силва учинчи марта Бразилия президенти лавозимини эгаллаб турибди. У 2018-2019 йилларда 580 кун қамоқда ўтирган. O Globo маълумотларига кўра, 2023 йилнинг сентябрида Лула ўнг сон артропластикаси операциясидан ўтказилган.
Мавзуга оид
10:00 / 16.12.2024
Ўзбекистон Бразилияга илк бор блок-поезд жўнатди
21:13 / 10.12.2024
Дунёда қаҳва нархи рекорд даражада қимматлашди
19:47 / 22.11.2024
Бразилия собиқ президенти Жаир Болсонару давлат тўнтаришига уринишда айбланмоқда
23:05 / 06.11.2024