Саида Мирзиёева кўришда нуқсони бўлган самарқандлик болалар билан учрашди
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева «Кўнгил кўзи» лойиҳаси доирасида Тошкент планетарийсида кўришда нуқсони бўлган самарқандлик болалар билан учрашди.
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева бугун, 12 декабр куни «Кўнгил кўзи» лойиҳаси доирасида Тошкент планетарийсида кўришда нуқсони бўлган самарқандлик болалар билан учрашди. Бу ҳақда у ўзининг Telegramʼдаги каналида ёзиб қолдирди.
«Улар орасида ижодкор ва чинакам иқтидор эгалари шу қадар кўпки, бундан бениҳоя қувондим», — деб ёзади Саида Мирзиёева.
Президент ёрдамчисига кўра, учрашув давомида болалар ўзларининг ижод намуналари билан ўртоқлашган, сўнгра «Дот Пад» технологияси ёрдамида улар қуёш тизимини «ушлаб кўриш» имконига эга бўлган. «Бу қизиқарли тажриба илм-фан ҳамма учун очиқ ва манфаатли эканининг исботидир», — дея таъкидлайди Мирзиёева.
«Кўнгил кўзи» хайрия акцияси 2019 йилнинг март ойида фаолият бошлаган. Лойиҳадан мақсад – кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар таълими ва ривожланиши учун шароитлар яратиш, уларнинг жамиятга мослашишида кўмаклашиш.
Лойиҳа доирасида брайл шрифтида дарслик нашр этиш йўлга қўйилган; кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар эҳтиёжларига ихтисослаштирилган компютер маркази очилган; мактаб-интернатларнинг техник базаси ривожлантирилиб, қўйилган мақсадга эришиш учун бир нечта лойиҳалар амалга оширилган.
Хусусан, 2020 йилнинг декабрида Ўзбекистонда «Кўнгил кўзи» лойиҳаси доирасида мактаб-интернатларнинг барча — 3 мингдан ортиқ кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларини тиббий кўрикдан ўтказиш ва даволаш акцияси бошланган эди. Лойиҳа муаллифи Саида Мирзиёева 2021 йилда акция доирасида ихтисослашган мактаб-интернатларнинг 478 нафар кўзи ожиз ва заиф кўрувчи ўқувчисида жами 630 та жарроҳлик амалиёти ўтказилишини маълум қилганди.
Мавзуга оид
20:49 / 19.12.2024
Саида Мирзиёева Президент администрациясида ўқувчи ёшлар билан учрашди
18:52 / 27.11.2024
Президент аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилишга доир давлат дастурини маъқуллади
07:03 / 16.11.2024
Саида Мирзиёева талабалар билан учрашди
23:45 / 08.11.2024