Иқтисодиёт | 10:23 / 13.12.2024
1304
2 дақиқада ўқилади
Импорт қилишда ҚҚСни ўзаро ҳисобга олиш тартибини қўллаш кенгайтирилди
Президент томонидан “Ўзбекистон президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги фармон имзоланди.
Президентнинг бир қатор ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:
- молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини белгилаш мезонларини такомиллаштириш;
- янгидан ташкил қилинган тадбиркорлик субъектларининг ривожланишини баҳолаш кўрсаткичларини мақбуллаштириш;
- ВВВ тоифадаги тадбиркорлик субъектларига товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган қўшилган қиймат солиғи суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартибини татбиқ этиш;
- айрим маҳаллий маҳсулотларни реализация қилиш фаолиятини ваколатли органни хабардор қилиш тартибида амалга ошириш.
Корхонани молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган деб топиш учун қуйидагилар асос бўлади:
- давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 3 ой мобайнида банк ҳисобварақларини очмаганлиги;
- банк ҳисобварақларини очган, бироқ 6 ой мобайнида:
- молия-хўжалик фаолияти бўйича банк ҳисобварақларига маблағлар туширмаганлиги;
- электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштирмаганлиги;
- онлайн назорат-касса машиналари, виртуал касса ёки “маркетплейс” тўлов тизимидан фойдаланмаганлиги;
- ташқи савдо операцияларини амалга оширмаганлиги.
Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналар тугатилганда:
- корхоналар солиқ органининг тақдимномасига асосан 1 йил муддатга ҳаракатсиз режимга ўтказилади;
- рўйхатдан ўтказувчи орган бир йил давомида фаолият тикланмаганда уларни Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестридан чиқаради.
Бундан буён ВВВ ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорлик субъектларига товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартиби татбиқ этилади.
Мавзуга оид
11:10 / 15.12.2024
Ўзбекистонга ўтган 10 ойда импорт қилинган электромобиллар сони маълум қилинди
09:24 / 12.12.2024
Ўзбекистон 10 ойда қанча электромобил импорт қилгани айтилди
13:07 / 18.11.2024
Пискент полигонидаги навбат электрон шаклга ўтказилди
14:00 / 15.11.2024