Ўзбекистон | 15:41 / 16.12.2024
1230
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон элчиси Швеция қиролига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Раҳматулла Нуримбетов Швеция қироли Карл XVI Густавга ишонч ёрлиқларини топширди.

Фото: "Дунё" АА

Расмий маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Швеция ўртасида турли йўналишлардаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашув давомида икки мамлакат ўртасида ўзаро савдо ҳажмини ошириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ишбилармонлар ўртасида мулоқотни рағбатлантириш, иқлим ўзгаришларига мослашиш ва "яшил" иқтисодиёт, фан ва таълим, соғлиқни сақлаш ва маданият соҳаларидаги алоқаларни кенгайтириш масалалари алоҳида урғуланди. 

Элчи Раҳматулла Нуримбетов 15 октябр куни Швеция пойтахтига ташриф буюрган эди.

У Стокҳолмга тайинланишидан аввал 2023-2024 йилларда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган. Раҳматулла Нуримбетов 2022-2024 йилларда Ўзбекистоннинг Швециядаги элчихонасига раҳбарлик қилган Нодир Ғаниев ўрнига тайинланган.

Мавзуга оид