Жиззах ва Самарқанд вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
Гулнора Нормуродова Жиззах вилояти ҳокимининг, Зебо Саидова Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Гулнора Нормуродова Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Гулнора Нормуродова 1985 йилда Жиззах туманида туғилган.
У мазкур тайинловга қадар Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият олиб бораётган эди.
2018 йилдан 2024 йилгача вилоят ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин қизлар бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган Назира Мухторова Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланди.
Шунингдек, Зебо Саидова Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
З.Саидова 1978 йилда Самарқанд туманида туғилган. Мазкур тайинловга қадар Самарқанд шаҳар ҳокимининг ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
Мавзуга оид
09:09 / 20.12.2024
Самарқандда 19 ёшли аёл 16 ёшли қизни калтаклади
19:07 / 18.12.2024
Самарқандда автобус пиёдани уриб юборди
19:08 / 16.12.2024
Самарқандда ўқувчига қўл кўтарган директор ўринбосарига ҳайфсан берилди
15:25 / 15.12.2024