Тошкентда автобус ёниб кетди
Юнусобод туманида йўналишдаги Mercedes-Benz русумли автобусда ёнғин чиқди. Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ.
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Юнусобод туманида автобусда содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди.
Қайд этилишича, 18 декабр куни соат 21:07 да Юнусобод тумани Амир Темир шоҳкўчасида ҳаракатланган йўналишдаги автобусда ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, иккита ёнғин-қутқарув экипажи соат соат 21:13 да ҳодиса жойига этиб борган ва ёнғин соат 21:23 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 июн куни Сергели туманида ҳам Mercedes-Benz русумли автобусда ёнғин келиб чиққанди. 2023 йилда эса Mercedes-Benz русумли автобусларнинг ёниб кетиши билан боғлиқ камида учта ҳолат қайд этилган эди.
Маълумот учун, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ 2018 йил октябрдан бошлаб 2008-2009 йилларда ишлаб чиқарилган Mercedes-Benz Low Floor маркали барча йўловчи автобусларидан фойдаланишни тўхтатган. Ўшанда акциядорлик жамияти раҳбари Моҳир Валиев мазкур турдаги автобусда навбатдаги марта ёнғин келиб чиққани туфайли йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бу қарорни қабул қилганини билдирган эди.
Мавзуга оид
21:23 / 21.12.2024
Фарғонадаги цехда юз берган ёнғин оқибатида бир киши ҳалок бўлди
18:02 / 21.12.2024
Фаолиятда қонун бузилиши, сертификатсиз ўқитувчилар ва норози ота-оналар – “NEWTON ACADEMY” ўқув маркази ҳақида нималар маълум?
18:36 / 20.12.2024
Тошкентдаги электромобилларни қувватлаш станцияларини демонтаж қилиш буюрилди
08:45 / 20.12.2024