«Газпром» Италияга биринчи марта СТГ етказиб берди
Cool Rover газ ташувчиси Италиянинг Ливорно портига етиб келди. Октябр ойи охирида Россия заводлари 2024 йил учун рекорд даражадаги 3,06 миллион тонна СТГ экспорт қилди.
Россиянинг «Газпром» концерни биринчи марта «Портовая» СТГ (суюлтирилган табиий газ) терминалидан Италияга суюлтирилган газ жўнатди, деб хабар берди Reuters 18 декабр, чоршанба куни LSEG (Лондон фонд биржасига эгалик қилувчи гуруҳ) маълумотларига таяниб.
Агентлик маълумотларига кўра, бир кун аввал Cool Rover газ ташувчиси Италиянинг Ливорно портидаги FSRU Toscana терминалида юк туширишни бошлаган. «Газпром» бу маълумотга изоҳ бермади.
СТГнинг рекорд ҳажмлари
Октябр ойи охирида Россиянинг СТГ корхоналари жорий йил учун рекорд даражадаги 3,06 миллион тонна СТГ экспорт қилди. 2024 йилнинг ўн ойида етказиб бериш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,65 фоизга ошиб, 27,4 миллион тоннани ташкил этди.
Март ойида «Газпром» Испанияга биринчи марта СТГ етказиб берди. 17 декабр куни «Газпром» акцияларининг нархи 2009 йил январидан бери энг паст даражага тушиб, 106 рублга яқинлашди. Йил бошидан бери компания нархи учдан бир қисмга арзонлашди, бу геосиёсий кескинликнинг давом этиши фонида содир бўлди.
ЕИ газ етказиб берувчилари Украина орқали транзитни сақлаб қолишга чақирмоқда
Словакиянинг энг йирик газ етказиб берувчи SPP компанияси, шунингдек, Австрия, Венгрия ва Италиянинг бир қанча газ компаниялари Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйенга Украина орқали газ транзитини сақлаб қолишга чақирувчи мурожаатнома тайёрлади, деб хабар бермоқда Reuters агентлиги 17 декабр куни.
SPP раҳбари Войтех Ференц компанияларнинг ушбу қўшма хатини «яқин келажакда катта иқтисодий зарар кўриши мумкин бўлган минтақанинг энергия хавфсизлиги ва иқтисодиёти учун бевосита масъул бўлган бизнес муҳим овози» деб атади. Ференцга кўра, Украинадаги газ инфратузилмасини сақлаб қолиш ва бу мамлакат орқали газ транзитини давом эттиришдан Европа истеъмолчилари ҳам, Киев ҳам фойда кўради.
Мавзуга оид
15:01
Мелони: РФ миграциядан ЕИга путур етказиш учун фойдаланиши мумкин
10:54 / 12.12.2024
Австриянинг OMV компанияси «Газпром» билан шартномани бекор қилди
23:26 / 10.12.2024
Болгария Россия газининг Европага транзитини тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилди
13:14 / 05.12.2024