Жаҳон | 13:31
2373
3 дақиқада ўқилади

BMW Россияга автомобил етказиш билан боғлиқ қонунбузарликларни тан олди

100 дан ортиқ BMW автомобиллари Европа Иттифоқи санкцияларига қарамай Россия Федерациясига экспорт қилинди. Корпорация ички текширув ўтказди ва масъул шахсларни ишдан бўшатди.

Фото: Christophe Ena / AP

100 дан ортиқ BMW автомобиллари Россияга экспорт қилинди, бу Европа Иттифоқининг Россия Федерациясига қарши санкциялари туфайли киритилган қаттиқ эмбаргога қарамай юз берди. Бу ҳақда 22 декабр, якшанба куни BMW Group матбуот хизматига таяниб, dpa агентлиги хабар берди.

Мюнхен автомобил ишлаб чиқарувчиси ички текширувлар давомида қоидабузарликларни аниқлади, дея маълум қилди компания. Автомобилларнинг кейинги савдоси тўхтатилди, дея қўшимча қилинди.

«Бундан ташқари, BMW Group асосий жавобгарликка эга бўлган ходимларни ишдан бўшатишга қарор қилди», — дейилади баёнотда.

BMW Group «кулранг» импорт ҳақида эълон қилди

BMW чекловчи чораларга риоя қиладиган турли соҳалардаги компаниялар кўпинча ўз маҳсулотлари Россияга «кулранг» импорт орқали киришига дуч келишини таъкидлади. BMW Group бунинг олдини олишга ҳаракат қилмоқда, дея қўшимча қилди корпорация.

Business Insider биринчилардан бўлиб эҳтимолий қонунбузарликлар ҳақида хабар берди. Унга кўра, россиялик мижозларга BMW'нинг Ҳанновердаги филиалидан 100 дан ортиқ автомобил етказиб берилган. Концернда ички текширув бошланган.

ОАВ: Россия Европа Иттифоқи ва АҚШдан снайпер милтиқларини оляпти

Россия Европа Иттифоқи ва АҚШдан санкцияларни четлаб ўтиб, собиқ СССР давлатлари орқали снайпер милтиқлари ва ўқ-дориларини олишда давом этмоқда. Бу хулоса 11 декабр куни The Insider (Россия), Investigace (Чехия), IrpiMedia (Италия) ва "Власть" (Қозоғистон) томонидан чоп этилган қўшма суриштирувда келтирилган.

Журналистлар эгаллаб олинган Қримдаги россиялик снайперлар арсеналидан Desert Tech SRS (АҚШ), Accuracy International AXSR (Буюк Британия) ва Steyr Mannlicher SSG (Австрия) каби милтиқларни топди. Снайперлар мусобақаларининг очиқ маълумотларига кўра, уларнинг аксарияти Ғарб милтиқлари ва патронларини афзал кўради. Маҳаллий аналоглар ўқ отиш масофаси паст ва уларни ишлаб чиқариш армия эҳтиёжларини қондиролмайди, деб ёзади The Insider.

Суриштирув давомида маълум бўлишича, Ғарб қуроллари Россия Федерациясига постсовет давлатлари орқали кириб келади. Халқаро статистик маълумотларга кўра, Европа Иттифоқи, Туркия ва АҚШдан Арманистон, Гуржистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга милтиқлар экспорти 2020 йилдан 2023 йилгача 2,7 баробарга ошиб, 53 211 донани ташкил қилди.

Мисол учун, Италиядан Арманистонга милтиқ экспорти 2019 йилдаги 68 та қуролдан 2023 йилда 1862 тагача ошган. Қирғизистон 2020 ва 2021 йилларда Италиядан умуман қурол сотиб олмаган. 2022 йилда етказиб бериш 882 тани, 2023 йилда эса 4434 донани ташкил этди.

Мавзуга оид