Жаҳон | 14:38 / 24.12.2024
1069
3 дақиқада ўқилади

Магдебургда ГуМ ва унинг рақиблари акциялари ўтказилмоқда

Уч кун олдин рождество бозорига ташриф буюрувчилар ҳужумга учраган Магдебургда ўнг популистлар ва уларга қарши бўлганларнинг намойишлари бўлиб ўтмоқда.

Фото: Ebrahim Noroozi/AP Photo/picture alliance

23 декабр, душанба куни Магдебургда уч кун аввал автомобил рождество бозорига ташриф буюрувчилар устига ҳайдалганидан сўнг, ўнг популистик «Германия учун муқобил» (ГуМ) партияси тарафдорлари ва уларнинг рақиблари томонидан митинглар ўтказилмоқда. Маҳаллий полиция маълумотларига таяниб AFP хабар беришича, «Биз мотам тутмоқчимиз/Нафратга имконият берма!» шиори остидаги акция ҳақида икки шахс ва бир жамоат ташкилоти хабар берган. Яна бир шахс — «Нафрат ва ташвиқотга имконият берма!» шиори остидаги митинг ҳақида маълум қилган. Иккала тадбирга ҳам бир неча юз киши қўшилган. 

Шу билан бирга, ГуМ тарафдорлари шаҳарнинг собор майдонида намойишга тўпланишди, у ерда уч кун олдин Германиядан сиёсий бошпана олган Саудия фуқароси, 50 ёшли шифокор Талеб А. рождество бозорига ташриф буюрувчиларга ҳужум қилди. Унинг иштирокчилари тўғрисидаги маълумотлар, деб ёзади AFP, расмийлар томонидан ҳали эълон қилинмаган, аммо улар йиғилганларнинг «катта сони» ҳақида гапиришган. Улардан баъзилари «Депорт!» дея ҳайқирган.

Ушбу акция «Ғам бирлаштиради – хавфсиз келажак учун» шиори остида ўтказилди. ГуМ бош котиби Ян Венцел Шмидтнинг айтишича, ҳужум «даҳшатли сиёсий муваффақиятсизликни» кўрсатди. Унинг версиясига кўра, Талеб А. ўз ниятини ошкора эълон қилган, бироқ Германия расмийлари унинг бошпана сўраш аризасини қондирган. Ҳужумда уларнинг (ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг) қўлларини боғлаб, қўллаб-қувватламаган» полиция раҳбарияти айбдор, деб ишонтирди ўнг популист.

Партия ҳамраиси Алис Вайдел ҳам Магдебургдаги саҳнага чиқди. У Талеб А.ни немислардан нафратланадиган шахс деб таърифлади. Унинг сўзларига кўра, маърузачилардан бири сўнгги йиллардаги ҳужумларни эслаб, уларни Холокост билан таққослаган.

ГФРда Магдебург бўйича қўшимча суриштирувлар ўтказилади

Магдебургдаги рождество бозорига уюштирилган ҳужумдан сўнг Германия ички ишлар вазири Нэнси Фезер ҳужумчи ҳақида аввалроқ қайси идоралар огоҳлантириш олганини аниқлаш учун қўшимча текширувлар ўтказилишини эълон қилди. «Федерал жиноий идора Саксония-Анҳалт ери расмийлари томонидан олиб борилаётган тергов билан ҳамкорлик қилмоқда», деди у 22 декабр куни чоп этилган ҳафталик Bild am Sonntag газетасига берган интервюсида.

«Тергов органлари воқеанинг барча ҳолатларини аниқлайдилар, улар аввалроқ қандай сигналлар олинганини ва уларга қандай муносабатда бўлганини диққат билан ўрганадилар», деди Фезер.

Der Spiegel нашрига кўра, гумонланувчи Талеб А. бир неча бор ҳуқуқ-тартибот идоралари эътиборига тушган ва расмийлар билан муаммоларга дуч келган. 2013 йил сентябр ойида Росток суди уни «жиноят билан таҳдид қилиш орқали жамоат тартибини бузганлик» учун 90 кунга ҳар кунлик 10 евро миқдорида жаримага тортди.

Мавзуга оид