Жамият | 07:45 / 25.12.2024
5285
1 дақиқада ўқилади

Амир Темур кўчасида содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи жароҳатланди

1974 йилда туғилган ҳайдовчи Lixiang автомашинасини бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги темир устунга бориб урилган.

Фото: ИИББ ЙҲХБ

24 декабр куни Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Амир Темур кўчасида соат 20:10 ларда ЙТҲ содир бўлди. 

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар беришича, ҳайдовчи, 1974 йилда туғилган Б.А. Lixiang автомашинасини бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги темир устунга тўқнашган.

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид