«Уйда ёлғиз» филмидаги машҳур уй сотиб юборилди
Ҳашаматли уй шу йилнинг май ойида 5,25 миллион долларга сотувга қўйилган эди.
Американинг Чикаго шаҳри чеккасида жойлашган ва 1990 йилда Маколей Калкин иштирокидаги «Уйда ёлғиз» машҳур комедияси суратга олинган уй ўз харидорини топди.
Coldwell Banker Realty кўчмас мулк агентлиги веб-сайтида уйнинг сотилганини англатувчи белги пайдо бўлди. Ҳашаматли уй шу йилнинг май ойида 5,25 миллион долларга сотувга қўйилган эди.
Бунгача уй 2012 йилда 1,58 миллион долларга сотилган эди. Янги эгалари кенг кўламли қайта қуриш ва таъмирлаш ишларини амалга оширди. Жумладан, катта «қишки боғ», баскетбол майдончаси ва кинозал қурилди. Иккинчи қаватга элтувчи асосий зинапоя ҳам ўзгартирилди, филмдаги бош қаҳрамон у орқали чанада сирпанган эди.
«Уйда ёлғиз» филмининг фақат бир нечта эпизодлари бу уй ичида, кўпчилик асосий эпизодлар қўшни мактабнинг спортзалида суратга олинган.
Филм қаҳрамони Маколей Калкин аввалроқ бу уйни сотиб олиш ҳақида ўйлаётганини айтди. У филм мухлислари келиши ва масалан, зинапоядан пастга сирпаниб тушиши ёки бошқа саҳналарни ўйнаши учун аттракционга айлантириш ғоясига эга эди. Аммо, актёр сўзларига кўра, ҳаёт бу режаларга халақит берди. «Менинг болаларим бор ва мен банд одамман», деб тушунтирди у.
Мавзуга оид
22:49 / 27.12.2024
АҚШ «Гуржистон орзуси» етакчиси Бидзина Иванишвилига қарши санкциялар жорий этди
21:44 / 27.12.2024
Трамп илгари сураётган оммавий депортация 86 млрд долларга баҳоланмоқда
16:03 / 26.12.2024
Оқ бошли бургут расман АҚШнинг миллий қушига айланди
19:00 / 25.12.2024