Жаҳон | 11:37 / 31.12.2024
976
3 дақиқада ўқилади

ГФРда эҳтимолий россиялик жосусларга айблов қўйилди

Бош прокуратура Германияда қўпорувчилик қилиш мақсадида Россия махсус хизматлари учун маълумот тўплаганликда гумон қилинган уч кишига қарши айблов эълон қилди. Мақсадлар орасида Украина қуролли кучлари жангчилари тайёрланаётган АҚШ ҳарбий полигони ҳам бор.

Фото: Uli Deck/dpa/picture alliance

Германия Бош прокуратураси Россия фойдасига жосуслик қилган уч кишига нисбатан айблов эълон қилди. Бу ҳақда 30 декабр, душанба куни dpa ахборот агентлиги хабар берди. Унга кўра, айбланувчи Германия ва Россия фуқаролигига эга. Der Spiegel аниқлик киритишича, айбловлар 9 декабр куни Мюнхен Олий минтақавий суди Давлат хавфсизлик Сенати муҳокамасига киритилган.

Асосий айбланувчи байройтлик 40 ёшли Дитер С. Октябр ойида Германия Бош прокуратураси уни хорижлик террорчилик гуруҳига мансубликда ва давлатга таҳдид соладиган оғир зўравонлик жиноятига тайёргарлик кўрганликда айблаган эди. Тергов маълумотларига кўра, Дитер С. 2014—2016 йилларда ўзини мустақил деб эълон қилган «Донецк халқ республикаси» («ДХР») қуролли бўлинмаларидан бири таркибида Украина шарқида жанг қилган ва бир неча бор тинч аҳолига қарши зўравонлик содир этган.

38 ёшли Александр Й. ва 43 ёшли Алекс Д., шунингдек, Байройтда яшаган, улар асосий айбланувчининг шериклари эканлиги тахмин қилинмоқда. Дитер С. апрел ойида ҳибсга олинган ва тергов изоляторига жойлаштирилган. У билан бирга Александр Й. ҳибсга олинган, бироқ кейинчалик уни ҳибсга олиш ҳақидаги ордер бекор қилинган. Таъкидланишича, Алекс Д. ҳали ҳам озодликда.

ФТБ АҚШда яшовчи россиялик аёлни ФСБ билан ҳамкорликда айбламоқда

АҚШ Адлия вазирлиги Ню-Йоркда яшовчи россиялик аёл Номма Зарубинани Россия разведка хизматларига алоқадорликда айблади. Бу ҳақда 2 декабр куни Telegramʼда суд ҳужжатлари сканерини эълон қилган Russian America for Democracy in Russia лойиҳаси ва ҳуқуқшунос Игор Слабих маълум қилди.

Уларга кўра, 34 ёшли Зарубина 2021 йил апрелида ва 2023 йил сентябр ойида Россия разведка хизматлари билан алоқаларини рад этган ҳолда Федерал тергов бюроси (ФТБ)га «қасддан ва била туриб» ёлғон кўрсатма берганликда айбланмоқда. ФТБ маълумотларига кўра, кейинроқ маълум бўлишича, россиялик аёл ўзи туғилган Томскда жойлашган ФСБ ходими билан мунтазам алоқада бўлиб, АҚШда топшириқларни бажаришга рози бўлган. Унга «Алиса» шартли номи берилди ва у Россия махсус хизматлари номидан журналистлар, ҳарбий хизматчилар ва экспертлар билан алоқа ўрнатди.

Мавзуга оид