Ўзбекистон | 12:25
8121
1 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

Дам олиш кунларида Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчиликсиз кам булутли об-ҳаво кузатилади. Ҳарорат кечаси 0…–3 даража, кундузи +6…+11 даража бўлади.

Фото: Kun.uz

Жума ва дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, ёғингарчилик кутилмайди, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».

Ҳарорат кечаси 0…–3 даража, баъзи жойларда –5 даражагача, кундузи +6…+11 даражагача бўлади. Қорақалпоғистонда кечаси –5...–10 даража, кундузи +2...+7 даража бўлади.

Кечаси ва эрталаб баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқий йўналишдан енгил ва ўртача тезликда эсади.

Тошкентда бироз булутли, ёғингарчиликсиз ҳаво бўлади. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 0...–3 даража, кундузи +8...+11 даража бўлади.

Мавзуга оид