Жаҳон | 09:11
2893
2 дақиқада ўқилади

Der Spiegel: Шолц Украина учун янги ёрдам пакетини блоклаяпти

Германия канцлери Олаф Шолц Киевга ташқи ишлар вазири Бербок ва мудофаа вазири Писториус томонидан илгари сурилаётган 3 миллиард евро миқдорида қўшимча ёрдам ажратилишига қарши, деб ёзади Der Spiegel.

Фото: AFP

Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок ва мудофаа вазири Борис Писториус 23 февралга белгиланган Бундестаг сайловлари олдидан Украинага қурол-яроғ етказиб бериш учун режалаштирилганидан ортиқ 3 миллиард евро ажратмоқчи, бироқ бунга федерал канцлер Олаф Шолц идораси тўсқинлик қилмоқда, деб ёзади Der Spiegel 9 январ, пайшанба куни.

Украинага юборилиши керак бўлган қуроллар рўйхати 2024 йил ноябр ойида Германия ҳукумати коалицияси парчаланганидан кўп ўтмай тузилган. У ракеталар билан жиҳозланган учта Iris-T ҳаво мудофаа батареяси, Patriot ракеталари, ўнта ғилдиракли гаубица ва артиллерия ўқ-дориларини ўз ичига олган, дея таъкидлади нашр. Унинг маълумотларига кўра, Германия Ташқи ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги қўшимча ёрдам зарурлигини Киевнинг фавқулодда эҳтиёжларини режалаштириш билан асослаган: хусусан, Украинанинг ҳарбий аҳволи сўнгги ойларда сўнгги ойларда кескин ёмонлашган. Россия ҳужумининг тезлашиши ва АҚШ президентлик сайловларида Доналд Трампнинг ғалаба қозониши 20 январ куни инаугурациядан кейин Вашингтон Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишда давом этадими ёки йўқми, деган саволни юзага чиқарди.

Шолц Россияга боришга тайёргарлик кўраётгани ҳақидаги иддаони ёлғон деб атади

Германия канцлери Олаф Шолц Христиан-демократик иттифоқ (ХДИ) ташқи сиёсати эксперти Родерих Кизеветтернинг Бундестагга сайлов кампанияси вақтида Москвага боришга тайёргарлик кўраётгани ҳақидаги даъволарини танқид қилди. Шолцнинг сўзларини 5 январ куни dpa агентлиги келтирди.

«Бу - ёлғон баёнот, буни амалга ошириш мумкин эмас, бу инсофсизлик, бундай баёнотлар учун ҳеч қандай асос йўқ», — деди Шолц Берлинда.

Германия ҳукумати раҳбарининг сўзларига кўра, бундай «ёлғон баёнотлар» билан тўқнаш келганда, ҳатто «очиқ» иш тутганлар ҳам ғазабланишга ҳақли.

Мавзуга оид