Бешёғоч бозори ўрнида бизнес маркази қуриш таклиф этилди
Туркия компанияси Чилонзор тумани ҳокими ўринбосари билан музокаралар давомида Бешёғоч бозори ўрнида йирик бизнес марказ қуришни таклиф қилди. Ҳокимлик лойиҳа ҳозирча фақат муҳокама босқичида эканини билдирди: «Айни вақтда лойиҳа аниқ амалга ошиши, унинг муддатлари ва қиймати ҳақида ҳеч қандай режалар йўқ».
Туркиянинг Albayrak Holding компанияси Чилонзор тумани ҳокими ўринбосари Абдуҳамид Абдуқодиров билан музокаралар давомида Бешёғоч бозори ўрнида йирик бизнес марказ қуриш таклифини берди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, музокаралар онлайн форматда ўтказилган ва унда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги масъуллари ҳам иштирок этган.
Ҳокимликнинг маълум қилишича, музокаралар давом этмоқда.
Мазкур хабар ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлгач, туман ҳокимлиги лойиҳа ҳозирча фақат муҳокама босқичида эканини билдирди.
«Тумандаги Бешёғоч деҳқон бозори ўрнида йирик бизнес маркази ташкил этиш фақат муҳокама босқичида бўлиб, бу борада турк компаниясининг таклифи тингланди. Айни вақтда лойиҳа аниқ амалга ошиши, унинг муддатлари ва қиймати ҳақида ҳеч қандай режалар йўқ. Бунга ўхшаш таклифлар яна бўлса, туманга инвестиция киритиш мақсадида ҳокимлик инвесторлар билан учрашишга тайёр», — дейилади хабарда.
Бешёғоч бозори ҳудуди Фурқат ва Бешёғоч кўчалари чорраҳасида жойлашган тарихий ансамблга туташ. Тўғридан тўғри бозор атрофида 1930 йилларда қурилган турар жой бинолари жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, декабр ойида Хитой компанияси Аския бозорининг 1,83 гектар майдондаги мулки ва ҳудуди бўйича тендерда ғолиб чиққани тўғрисида хабар берилганди. Икки қатнашчи иштирокидаги аукцион 15 дақиқа давом этган ва 225,59 миллиард сўмлик битта ставкадан сўнг якунланган.
Шунингдек, Юнусобод бозори ўрнида замонавий савдо ва бизнес маркази қурилиши хабар қилинган.
Мавзуга оид
12:41 / 10.11.2024
Тошкентда лицей ўқитувчиси ўқувчини дўппослади
15:30 / 22.10.2024
Тошкентда Lacetti икки пиёдани уриб юборди
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
16:18 / 25.09.2024