Жаҳон | 12:12
1549
1 дақиқада ўқилади

Воронеж областида нефт базасида дрон ҳужумидан кейин ёнғин чиқди

Бир нечта учувчисиз учоқлар қулаганидан кейин нефт базасида ёнғин «чиққани»ни Воронеж области губернатори Гусев тасдиқлади. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар йўқ.

Фото: Telegram / gusev_36

Воронеж области губернатори Александр Гусев 15 январ, чоршанба куни кечқурун Воронеж областидаги нефт базасида ёнғин бошланганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, «ёнғин»га корхона ҳудудига бир нечта дронларнинг қулаши сабаб бўлган. Гусев нефт базасининг айнан қаерида ёнғин чиққанига аниқлик киритмади, бироқ Россия Telegram-каналлари унинг Лиски посёлкасида жойлашганини кўрсатмоқда.

«Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар йўқ. Воқеа жойида фавқулодда хизматлар ишламоқда», — дея қайд этган Гусев ва минтақада дронлар ҳужуми хавфи сақланиб қолаётганини қўшимча қилди.

Telegram-каналларда кучли ёнғинни кўрсатувчи гувоҳларнинг видеолари эълон қилинмоқда, гувоҳлардан бирининг айтишича, нефт омборига учта дрон урилган.

Корхонада ёнғин чиққани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлишидан бир неча соат олдин Россия Мудофаа вазирлиги Воронеж области узра бешта Украина дрони «йўқ қилингани»ни билдирди.

Мавзуга оид