Жамият | 12:18 / 02.12.2015
13897
1 дақиқада ўқилади
Павлодарда ўзбекистонлик муҳожирлар музлаб ўлаёзди
Қозоғистоннинг Павлодар вилоятида ўзбекистонлик 47 нафар меҳнат муҳожири бузилиб қолган автобусни тарк этишдан бош тортиб, трассада 8 соат турди. КТК телеканалининг маълумот беришича, улар орасида 5 яшар бола ҳам бўлган.
Йўловчилар Новосибирскдан Тошкентга қайтаётган эди. Уларнинг барчаси музлаб қолаётган эди, аммо жонларини сақлаб қолиш учун ғилдиракларни ёққанлар. Шунда муҳожирлардан бири тутун билан заҳарланган.
Воқеа жойига етиб келган шифокорлар муҳожирларни иситиш пунктига боришга кўндира олмади, бунинг натижасида ёрдам шу ернинг ўзида кўрсатилди. Муҳожирлар қутқарувчиларнинг хизматлари пуллик деб ҳисоблаб, пулларни тежашга ҳаракат қилишган.
Мавзуга оид
15:09 / 13.02.2020
Қозоғистонда йўлда қолиб кетган ўзбекистонликлар бўйича расмий маълумот берилди
12:49 / 13.01.2019
Қозоғистонда ўзбекистонликлар кетаётган автобус бузилиб қолди, 55 нафар йўловчи эвакуация қилинди
14:06 / 22.09.2018
Павлодарда ўзбекистонлик 32 нафар ноқонуний мигрант ушланган
02:27 / 14.02.2018