Жамият | 10:17 / 09.05.2016
7551
1 дақиқада ўқилади
Свердловскда юз берган ёнғин туфайли 9 киши ҳалок бўлди
Россиянинг Свердловск вилоятидаги турар жой биносида чиққан ёнғин 9 кишининг ҳаётига зомин бўлди.
Ёнғин Екатеринбург шаҳридан 100 км масофада жойлашган Сухой Лог шаҳридаги Каюков кўчасидаги хусусий уйда рўй берган. ФВВ маълумотига кўра, ёнғин маҳаллий вақт билан соат 00:19да бошланган ва 100 кв м майдонни қамраган.
Ёнғин ҳудудида 21 нафар ўт ўчирувчи ва 4та махсус техника иш олиб борган. Ёнғинни бутунлай бартараф этиш учун 2 соатдан ортиқ вақт сарфланган, соат 2:31да ёнғин манбасида олов ўчирилган. Ҳудудда бўлган бир киши қутқариб қолинган, у тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Ҳодиса юзасидан Россия федерацияси Жиноят кодексининг 109 моддаси бўйича жиноий иш очилган.