Жаҳон | 09:41 / 29.06.2016
5332
2 дақиқада ўқилади

Хитой мобиль дастурлар ортидан кузатувни кучайтирмоқда

Хитойнинг интернет-ахборот ишлари бўйича давлат девонхонаси мобиль дастурлар ортидан назоратни кучайтирмоқда. Бу ҳақда "Хуаньцю шибао" газетаси хабар бермоқда. 

28 июнда чоп этилган қарорга кўра, дастурлар яратувчилари дастур фойдаланувчиларини ҳақиқий номи билан рўйхатдан ўтказиш ва ўз дастурлари ёрдамида жойлаштириладиган ахборотни мониторинг қилишга мажбур қилиб қўйилдилар. Хитой қонунчилигини бузувчи шахсларнинг аккаунтлари мажбурий тарзда ёпилади.

Дастур ишлаб чиқувчилар фойдаланувчиларнинг фаоллиги ҳақидаги маълумотни камида 60 кун давомида сақлашлари керак бўлади. Мобиль дастурлар дўконлари эгалари уларнинг дўконларида дастурларини сотувчи дастурчиларни қатъийроқ текширишга мажбур қилинадилар. 

Янги қонунлар 1 августдан кучга киради. Қарорда таъкидланишича, улар мобиль интернетнинг хитойлик фойдаланувчиларини террорчилик, фирибгарлик, порнография, миш-мишлар тарқалиши ва маълумотларнинг ўғриланишидан ҳимоя қилишга ёрдам беради.

2015 йил охирида Хитойда 688 млн интернет-фойдаланувчи бўлган, улардан 620 нафари интернетга шунингдек ўз смартфонларидан кирганлар. Маълумотларга кўра, Хитойнинг мобиль дастурлар дўконларида айни вақтда 4 млн дан кўпроқ дастур сотилади.

 

Фото:© EPA/LUONG THAI LINH

 

Мавзуга оид