Франция президенти сартарошининг маоши омма эътиборини тортди
Франция давлат раҳбари Франсуа Олланднинг сартароши ойига қанча маош олишини тахмин қила оласизми? У давлат раҳбарининг ойлик маошидан салкам 5 минг евро кам иш ҳақи олади. Le Point нашрининг ёзишича, Франциянинг бош сартарошига ойига 9895 евро маош берилади.
Қайд этилишича, 46 ёшли сартарош Оливье Б. билан меҳнат шартномаси 2012-йил майида беш йил муддатга имзоланган. Унга кўра, сартарош ҳар доим президент хизматига шай бўлиши ҳамда хорижий сафарларда унга ҳамроҳлик қилиши керак.
Нашрнинг қайд этишича, ушбу маош Франция вазирларига бериладиган ойлик маош - 9940,2 евро билан деярли бир хил. Таъкидлаш керак, Олланднинг ўзи 2016 йилда маошини 30 фоизга қисқартириб, 14 999,78 еврогача туширган эди.
Мавзуга оид
14:42 / 21.12.2024
Чад Франциядан қўшинларини Рамазон ойигача олиб чиқишни талаб қилди
12:20 / 19.12.2024
Франция кассация суди Саркозига ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди
22:17 / 16.12.2024
Корея ва Франциядаги можаролар: Демократиялардаги инқирозлар демократияни созлайди
17:17 / 13.12.2024